Смотреть фильм онлайн бесплатно в хорошем качестве - Aylon xotirasi UKAM

Смотреть фильм онлайн бесплатно в хорошем качестве - Aylon xotirasi UKAM

Соҳилларга бормайман,

соҳилда бир фарёд бор,

Денгизларнинг мавжида улкан-

улкан арз-дод бор,

Бутун борлиқ ичинда “ОДАМ”

деган САЙЁД бор,

Бунчалар кўп ухладинг,

турақолгин, укажон!

Бутун жаҳон қўл чўзар,

юрақолгин, укажон!

Юзингни ерга тутиб, бир

нималар тинглайсан,

Сен тўймаган оламнинг

кирларини билмайсан,

Катталарни авайлаб –

билдирмасдан инграйсан,

Юзларимга суртайин,

пойабзалинг, еч укам!

Ўйламагин дунёни, бу дунёдан

кеч укам!

Уч йил меҳмон бўлдингу

мезбонлик қилолмадик,

Ширин-ширин кулгингга

посбонлик қилолмадик,

Қучоғингни очдингу осмонлик

қилолмадик,

Соҳилда совқотибсан, ўз

жойингга ёт укам!

Бундай разил дунёни

номардларга сот укам!

Бизлардан юз ўгириб жимгина

ухлаяпсан,

Кафтларинг Кўкка очиб

билдирмай “оҳ”лаяпсан,

Балки дуо қилганча бизларни

сақлаяпсан,

Остингга тўшак бўлай,

бағирчангни бер укам!

Ёки менинг абадий юрагимга

кир укам!

Дуо қилинг, золимлар, икки

дунё хор бўлсин!

Тўймагани бу олам юрагига тор

бўлсин!

Фарзанд деган неъматга

етишолмай зор бўлсин!

Сен, эй, АЙЛОН, золимга

нафратингни соч укам!

Ухлаб ётган дунёнинг

кўзларини оч укам!